“Ўша кунларнинг ортда қолгани рост бўлсин” (+ФОТО)

03.05.2019, 09:37

“Ўша кунларнинг ортда қолгани рост бўлсин” (+ФОТО)
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг порлоқ хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш каби эзгу мақсад билан республикамизнинг барча ҳудудларида “Эътибор ва ғамхўрлик —инсоний бурч!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б.Якубов, Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Солиев ва бошқалар Навоий шаҳри Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини Талабалар кўчаси 38-хонадонда яшовчи иккинчи жаҳон уруши фахрийси Барака Зарипов хонадонига ташриф буюрди.
 
21 ёшида кўп қатори урушга кетиб, даҳшатли жанг майдонларида жон олиб жон берган Барака бобо бугунги кунда 8 фарзанд, 25 невара, 21 абирани вояга етказди. Муборак 99 ёшни қарши олди. Президентимизнинг уруш фахрийларига кўрсатаётган эътиборидан беҳад миннатдор. 

— Мен учун жанговар ҳаёт Харьков остоналаридан бошланган эди. 7 йил жанг майдонларида, ватандан узоқда яшадим. Ҳар дамда бир ўлиб, бир тирилдим. Умрим узоқ экан. Шундай дориломон кунларга етдим, — дейди ота.
 
OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов аср билан юзлашаётган отахонни табриклаб, партиянинг қимматбаҳо совғаларини топширди.
 
Ҳа, дарҳақиқат умрининг энг азиз йилларини, ёшлик шижоатини даҳшатли урушда қурбон қилган оталаримизни ҳар қанча ардоқласак шунча оз. Улар жасорати қалбимизда мангу яшайди.

 

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+