Янгиқўрғондаги 20 та маҳаллий инвестиция лойиҳалари O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари назоратида

14.05.2019, 16:07

Янгиқўрғондаги 20 та маҳаллий инвестиция лойиҳалари O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари назоратида

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида ҳар йили ҳудудларда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Мазкур лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Наманган вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари депутатлик назорати фаолиятини олиб бормоқда. Айниқса, ҳудудларда амалга оширилиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари ҳам партия депутатлик гуруҳлари назоратида бўлиб, тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйишда яқиндан кўмакчи бўляпти.

Бу борада Янгиқўрғон туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ҳам тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

 - Жорий йил якунига қадар Янгиқўрғон туманида 70 га яқин маҳаллий инвестиция лойиҳаси дастурга киритилган, – дейди O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Рустам Миразимов.  - Мазкур лойиҳаларни тўлиқ амалга оширилиши бўйича партиямиздан сайланган 13 нафар депутатларимиз депутатлик назорати олиб боряпти. Яқинда туман маданият ва истироҳат боғи ҳудудида барпо этилаётган тадбиркор Валижон Тожибоевга тегишли 3 қаватли мехмонхона ва савдо маркази қурилиши ишлар қизғин бошлаб юборилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд 460 млн сўмни ташкил қилади. Қувонарлиси, мажмуа  ишга туширилса 40 та янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, жорий йил туман инвестиция дастурига киритилган   “Шохруза-Комронбек” фермер хўжалигининг 60 сотих майдонида иссиқхона барпо этилган бўлиб, у ерда асосан навли помидор кўчатлари парваришланяпти. Етиштирилган маҳсулот эса Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда. Шу кунга қадар лойиҳа ишлари тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган бўлса, келгусида фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 1 млрд. сўм банк кредити, 1 млрд. сўм хорижий инвестиция киритиш режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча яна 10 та иш ўрни яратилади.

Жорий йил туман инвестиция  дастурига киритилган лойиҳалардан яна бири “Янгиқўрғон марваридлари” МЧЖнинг янги токзор барпо этиш лойиҳаси бўлиб, лойиҳа доирасида “Жўра Охунов-Шарқ юлдузи” агрофирмаси  ҳудудида 20 гектар майдонда янги токзор барпо этилди. Йил якунига қадар майдони 100 гектарга етказилиши режалаштирилаётган мазкур токзорда, асосан винобоп узум навлари парваришланмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳозиргача тумандаги йигирмага яқин лойиҳалар партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, уларга яқиндан кўмаклашилмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+