Б.Алимбетова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби бўлди
15.05.2019, 16:32
O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Унда тумандаги 20 нафардан ортиқ тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
– 2013 йилда “Халқ банк” туман филиалидан 17 млн. сўм миқдорида кредит олиб, фаолиятимизни бошлаган эдик, – дейди тадбиркор Б.Айимбетова. – Корхонамизда миллий кийим-кечаклар, қуроқ кўрпачалар ва ёстиқчалар буюртма асосида тайёрланади. Айни пайтда корхонамизда 15 нафар коллеж битирувчиси меҳнат қиляпти. Қолаверса, 12 нафар қизни шогирдликка олиб, уларга тикиш-бичиш сирларини ўргатяпман.
Танловда биринчи ўринни қўлга киритган Б.Айимбетовадан ташқари “Тайир қарахат” фермер хўжалиги раҳбари Г.Қалбаева ва “Қанликўлли Тазагул” корхонаси раҳбари Т.Тўремуратовалар ҳам партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
Фикрингизни қолдиринг