Самарқандда O‘zLiDeP аъзолари сони 100 мингга етказилади

20.05.2019, 16:26

Самарқандда O‘zLiDeP аъзолари сони 100 мингга етказилади

Самарқандда O‘zLiDeP аъзолари сони 90 мингдан ошди. Жойларда партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш, айниқса, жорий йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлардаги сайловларда муносиб иштирок этишда бошланғич партия ташкилотларнинг муносиб ҳиссаси бор.

Шу сабабли, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аъзолар сонини 100 мингга етказишни мақсад қилган. Бу борада вилоят миқёсида партия акцияси ташкил қилинди.

Ушбу акция доирасида партия фаоллари томонидан Оқдарё туманидаги “Зарафшон текстел Лойиш-2” тикувчилик фабрикасида тарғибот тадбири ташкил қилинди. Унда партиянинг мақсад ва вазифалари, кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар, амалий ишлар борасида батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур тикувчилик корхонасида 400 нафар ишчи ходим меҳнат қилиб, 30 турдан ортиқ кейим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғи четга экспорт қилинмоқда. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида 100 нафар ишчи-ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-05-20 19:36:14

Партия аъзолари сонинг ошиши партиямиз ғоя ва мақсадларининг кенг халқ оммаси ичига янада кенгроқ кириб бориши, пировардида партиямизнинг жамият ва давлат бошқарувида роли ва ўрнинг ортишига сабаб бўлади деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+