O‘zLiDeP депутати алимент пулини ундириш бўйича Мажбурий ижро бюросига сўров чиқарди

22.05.2019, 15:08

O‘zLiDeP депутати алимент пулини ундириш бўйича Мажбурий ижро бюросига сўров чиқарди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашига Самарқанд тумани “Қўйи Қайнама” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шоҳиста Ражабова томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда Ш.Ражабова қизи Дилдора Ражабовани 2017 йил 1 нафар фарзанди билан турмушдан ажрашгани, ҳозирда ота уйида яшаётганлигини маълум қилган. Шунингдек, у кам таъминланганлиги туфайли фарзандининг иқтисодий таъминотига қийналаётганини билдириб, маҳалладан моддий ёрдам олишда ҳамда отаси томонидан тўланмаган алимент пулини ундиришда кўмак сўраган.

Ш.Ражабованинг маълум қилишича, қизининг оиласига дарз тушганига икки йил бўлган. Панд-насиҳатлар кор келмай ўртадаги никоҳ бекор қилинган. Кейинроқ суд томонидан отадан бир нафар вояга етмаган фарзанд таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Аммо ота мажбуриятини ҳалигача бажармаган.

 Фуқаронинг мурожаати партия вакиллари томонидан атрофлича ўрганилгач, бу масала юзасидан халқ вакили Бахтиёр Хўжаёров томонидан Самарқанд вилоят фуқароларнинг ўзини – ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашига сўров юборилди.

Ҳайрият депутатнинг саъй-ҳаракатлари, уринишлари зое кетмади. Мутасаддилар Шохиста ва Дилдора Ражабоваларнинг оилавий шароитини ўрганиб, уларга бир марталик моддий ёрдам пули ва болага совға-саломлар ажратишди.

–Партия вакиллари ва депутатимизга раҳмат! Сабаби, уларга қилган мурожаатимиз эътиборсиз қолмади. Уларнинг ташаббуси билан маҳалламиздан набирамга моддий ёрдам ва турли совға-саломлар қилишди. Қолаверса, партия вакиллари алимент пулини ундириш бўйича ҳам кўмак беришларини маълум қилдилар. Бундан беҳад хурсандман, – дейди Ш.Ражабова.

Ҳа айтмоқчи, депутат Д.Ражабованинг ўғли М.Зокиржонов учун алимент пулини ундириш бўйича ҳам вилоят Мажбурий ижро бюросига сўров чиқарган.  

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1067
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+