Ишонч, ҳаракат, натижа

24.05.2019, 20:41

Ишонч, ҳаракат, натижа

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ишонч, ҳаракат, натижа” мавзусида депутатлар форуми ўтказилди.  

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Форум аввалида иштирокчилар қорақалпоқ ўтовида ташкил қилинган  “Ҳар бир оила – тадбиркор” штаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Қишлоқ хўжалиги техникалари,  қайта ишлаш текстил, ишлаб чиқариш, паррандачилик, иссиқхоналар, банк хизматлари кўргазмалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Форум давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатларнинг сайловдан кейинги фаолиятига холисона баҳо берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турмановнинг айтишича, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорларнинг ижроси, Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши жараёнида депутатлар фаоллик, талабчанлик кўрсатиши керак.  Айниқса, бу жараёнда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия фаоллари доимо олдинда бориши лозим.

“Бугун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар билан чиқишда депутатлар фаол­лигини кучайтиришни замоннинг ўзи тақозо қиляпти. Қонунчилигимизда халқ вакилларининг бу борадаги ҳуқуқлари, ваколатлари кенгайганидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор. Улардан самарали фойдаланиш учун, аввало, аҳоли, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлишимиз керак”, – деди С.Турманов.

Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларини ўртага ташлашди.

Масалан, тадбир иштирокчиси, журналист Д.Абибуллаев яқинда бўлиб ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайловида O‘zLiDeP аъзоларидан нечта номзод қўйилгани ва улардан қанчаси сайлангани билан қизиқди.

Ушбу саволга партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов жавоб берар экан, айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 411 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари борлигини айтиб, уларнинг қарийб 251 тасига партиямиз аъзолари сайланганини маълум қилди.

Форум доирасида депутатларнинг қабулхоналари фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни умумлаштирган ҳолда масала ечимини излашда депутатлар фаоллиги ошиб бораётгани таъкидланди.

Форумда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижросини таъминлашда маҳаллий кенгаш депутатларининг ролини янада кучайтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муқаддас Бекназарова - O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутат2019-05-29 12:55:49

“Ишонч, ҳаракат, натижа”. Депутатлар форумининг мавзусиёқ биз депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди. Кейинги Депутатлар форумида бундан ташқари Олий Мажлис депутатлари мастер класс - амалий машғулотлар ўтказиб, ўзтаржрибалари билан ўртоқлашсалар, туман кенгаши депутатлари ўзларига ҳам тажриба орттирган бўларди.


Комилжон2019-05-27 18:40:49

Зўр ғоя. Бу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш керак. Олдимизда сайловлар. Депутатларимизнинг муддати учун қисқа вақт қолди. Олдаги масалаларни ечиш, депутатлар бир-бирлари билан танишиш, тажриба алмашиш учун қулай фурсат. Кимнинг ғояси бўлса ҳам зўр чиққан лекин, тасанно


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич2019-05-27 15:04:34

Бундай форумларнинг ташкил қилиниши ва ўтказилиши партиямизнинг ривожланишида, яъни партиямизнинг қўл қанотлари бўлган ДЕПУТАТларимизнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади деб ўйлайман. Шахсан мен ўзим бу форумда қатнашиб ўз зиммамга юклатилган масъулиятни чуқур ҳис қилдим. Партиямизнинг жонкуярларига куч қувват тилайман ҳамда бундай форумлар ҳеч бўлмаса ҳар чоракда бир маротаба ташкил қилиниши, форумда ҳар бир шаҳар ва туманлардан сайланган депутатлик гуруҳ раҳбари (аъзоси) ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар юзасидан маъруза қилиб бориши ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-05-27 08:24:10

УзЛиДеП Коракалпогистон Республикаси ташаббуси билан ташкиллаштирилган "Депутатлар форуми" юкори савияда утказилганилигига гувох булдик. Хакикатдан хам канчалик купрок биламан деганинг билан шу каби утган ишларга сархисоб, фикр олмашиш ва таклифларга бой тарзда утказилган тадбирларда катнашган киши билганидан билмагани купрок эканлигини хис килади ва албатта купрок маълумотларга эга булади. Келгуси сайловларда хам партиямизга омад тилаймиз барча софдошларимизга куч кувват тилаймиз.


Ибрагимов Сулайман - аппарат рахбари2019-05-26 18:30:35

Ушбу утказилган форум депутатларимизнинг янада фаол, халкчил булишига ундайди деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+