“Чорвадор”ликлар тоза ичимлик суви билан таъминланади

31.05.2019, 16:13

“Чорвадор”ликлар тоза ичимлик суви билан таъминланади

O`zLiDeP Нуробод туман Кенгаши тумандаги 31-умумий ўрта таълим мактабида “Чорвадор” маҳалласи аҳолиси учун  сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан қишлоқда эскирган симёғочларни янгилаш, телефон алоқа тармоғининг ёмонлиги, соғлиқни сақлаш, таълим, газ таъминоти, ичимлик суви ва бошқа масалаларга оид қатор мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, “Чорвадор” маҳалласида яшовчи Йўлдош Рахмонов қишлоққа олиб келувчи автомобил йўлининг таъмирталаб аҳволда эканидан шикоят қилди. Унинг мурожаатига халқ вакили, туман ҳокими Фахриддин Заиров жорий йил тумандаги автомобил йўлларини таъмирлаш ва реконструксия қилиш давлат дастури тасдиқланганини айтиб, йўлга қўм-шағал ётқизишда кўмак беришини маълум қилди.

Фуқаро Абруй Бойназаров эса “Меҳр” қишлоғида телефон алоқа хизмати яхши эмаслигидан нолиди. Шунингдек, ҳудудга олис бўлган Улус ҚВП ўрнига ҳудудга яқинроқ бўлган Олға ҚВПсини  бириктириб беришда кўмак сўради.

Туман ҳокими Ф.Заиров биринчи мурожаат бўйича ҳоким ўринбосарини маъсул қилиб бириктирди ва масалани ижобий ҳал этишга топшириқ берди. Иккинчи масала бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Жиянов муаммони ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этишга ёрдам беришини айтди.

Шу қишлоқда истиқомат қилувчи Нилуфар Чоршанбаева эса 31-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар етишмаслиги билдирди. Бу масалани туман халқ таълими бўлими мудири Р.Тураев ҳамда халқ вакили А.Зиятов ўз зиммаларига олиб, мактаб кутубхонасига 80 турдаги китоблар жамланмасини етказиб беришини маълум қилди.

Қишлоқ оқсоқоллари Б.Розиқов, Ж.Атамуродов, Ш.Қаршиевлар “Ҳазармали” ва “Тошқудуқ” қишлоқлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда кўмак сўрашди.

Бу масала юзасидан туман ҳокими Ф.Заиров жавоб берар экан, жорий йил охирига қадар ҳар иккала қишлоқни давлат дастури доирасида ичимлик суви билан таминлаб беришини билдирди.

Хуллас, шу куни мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди, қўшимча вақт талаб қиладиган масалалар тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш учун ёзиб олинди.    

Сайфиддин РАСУЛОВ,

Халқ депутатлари Нуробод туман

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1081
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-06-10 22:47:20

Сайёр қабулда кўтарилган муаммолар бўйича мутассади раҳбарлар берилган топшириқни ўз вақтида бажарилса, халқ орасида ишонч пайдо бўлади. Акс ҳолда, норозиликлар, юқори ташкилотларга чиқишлар сони ортади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+