Жиззах цемент заводида ўтказилган сайёр қабулда 10 дан ортиқ мурожаат келиб тушди
16.12.2017, 14:56

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Олмалиқ КМК” АЖга қарашли Жиззах цемент заводида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўқув-семинар ва сайёр қабул ташкил этилди.
Тадбирда “Олмалиқ КМК” АЖга қарашли Жиззах цемент заводи ишчи ходимлари O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир партиянинг сайёр қабулига уланиб кетди. Қабул давомида ижтимоий соҳани ривожлантиришда юзага келаётган муаммолар бўйича 10 дан ортиқ мурожаат ҳамда таклифлар билдирилди.
Жумладан, Зафаробод тумани, Чимқўрғон ҚФЙда яшовчи фуқаро А.Бердиев маҳаллага келадиган табиий газ қувурлари туман газ идораси томонидан огоҳлантиришсиз узиб қўйилгани бўйича, Фориш тумани, Учқулоч ШФЙда яшовчи Ж.Наимов маҳалла аҳлини кўмир билан таъминлашда муаммолар бўлаётгани, Жиззах шаҳрида яшовчи Ж.Холбоевнинг “Ёшлар иттифоқи” томонидан бериладиган имтиёзли уйлардан бирини олиш юзасидан мурожаатлари қабул қилинди ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганиб чиқилиб, маъсул бўлган вилоят мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилди.
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
-
Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди
27.01.2023, 18:03
-
Мурожаатнома тарғиботи кенгаймоқда
20.01.2023, 09:43
-
Таълим сифатини ошириш масаласига бағишланган семинар ташкил қилинди
11.01.2023, 16:31
Фикрингизни қолдиринг