Урганчда семинар иштирокчилари хорижга экспортни йўлга қўйган корхона фаолияти билан танишди

14.06.2019, 12:00

Урганчда семинар иштирокчилари хорижга экспортни йўлга қўйган корхона фаолияти билан танишди

Аввал хабар қилинганидек жойларда ҳудудий амалий семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай амалий семинарнинг навбатдагиси Урганч шаҳрида ўтказилди.

Учрашувда партия ходимлари, депутатлар, жойлардаги БПТ раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши фаолияти билан яқиндан танишган семинар иштирокчилари Хоразм вилоятидаги “Аёллар ижтимоий мослашув маркази”даги БПТ ва марказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

– Марказимизда воҳамиздаги хотин-қизларни оғир руҳий, ижтимоий тангликдан олиб чиқиш, уй бекаларининг турмуш тарзи, дунёқараши ва муносабатларини ўрганиш, мураккаб вазиятга тушиб қолган аёлларни моддий ва маънавий қўллаб – қувватлаш ва бунда партия билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга, имтиёзли кредитлар асосида уларни тадбиркорликка кенг жалб қилишга аҳамият қаратиб келмоқдамиз, – дейди партия Урганч шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, марказ раҳбари Нигора Қўшчанова. Яқинда ана шундай 2 нафар аёлимизга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари олиб бердик ва биз ана шу амалиётни тўхтатмаймиз.   

Семинар иштирокчиларининг навбатдаги манзили “Хоразм ипаги” МЧЖдаги қуйи бўғин бўлди. 200 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган мазкур корхона асосан трикотаж маҳсулотлари аёллар, эркаклар ва болалар учун дастрўмоллар, ошхона фартуклари ишлаб чиқарилиб, маҳаллий бозорга ва хорижга, хусусан Россия ва Украина давлатларига экспорт қилинмоқда.

– Ўтган йили 190 минг АКШ долларига тенг экспортни амалга оширган бўлсак, жорий йилда бу кўрсаткични 250 минг АҚШ долларига етказишни, ишчи-ходимлар сонини ва албатта партиямиз тарафдорлари сонини ҳам кўпайтиришни мақсад қилганмиз, – дейди корхонадаги БПТ раиси Санобар Искардарова. – Энг қувонарлиси мазкур корхонада ишлаётган 101 нафар ходим партия аъзолигига қабул қилинган.

Бир кунлик амалий семинарнинг якуний йиғилишида Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, партия вилоят Кенгаши раиси, депутат Шавкат Сафарбаевлар жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида барчани фаолликка чақириб, қуйи бўғинлар фаоллигини янада ошириш, аъзоларимиз сафини янада кенгайтириш, партиямиз фаоллари билан жойларда сиёсий ўқувларни янада ривожлантириш, Давлат дастурлари ва бешта муҳим ташаббус ижросини биргаликда амалга ошириш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Семинар давомомида иштирокчилар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар ўтказди. Бунда партиямиз нуфузини янада ошириш, мамлакатимизда тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, депутатлар фаолияти ва бу борадаги камчиликларга тўхталиб, ўз навбатида уларни бартараф қилиш чоралари борасида ўзларининг бир қатор таклифларини ҳам билдирдилар.

Семинар якунида партиямизга янги қабул қилинган аъзоларимизга аъзолик гувоҳномалари, фаол ва ташаббускор қуйи бўғин аъзолари ва фаолларга вилоят Кенгашининг ташаккурномалари топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, Наманганда ташкил этилган ана шундай семнинарларда ҳам намунали БПТлар тақдирланганди.

 Нилуфар Джаббарова,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ СТМ
  • Кўрилди
    1968
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+