Партия фаоллари учун навбатдаги ўқув-семинар Наманганда ташкил этилди

14.06.2019, 15:04

Партия фаоллари учун навбатдаги ўқув-семинар Наманганда ташкил этилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан Наманган вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, депутатлик гуруҳлари аъзолари ва партия фаоллари учун ўқув-семинар ташкил қилинди.

Мазкур ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича партия томонидан амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастурининг Наманган вилоят Кенгашидаги ижроси, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурлари тўғрисидаги Қарорлари ва ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусини амалиётга жорий этишда партия фаоллари олдида турган асосий вазифалар муҳокама қилинди.

- Бугунги ўқув-семинар қизғин, бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди, бунда биз гуруҳларга ажралган холда Президентимизнинг “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастурларини ўз туманимизда ижросини БПТлар мисолида таҳлил қилиб чиқдик, - дейди  O‘zLiDeP Тўрақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Нигора Назарова. –Биргина туманимиздаги “Dilrabo SD” қўшма корҳонаси қошида ташкил этилган қўйи бўғин ҳамкорлигида ўнлаб ёшларга “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури бўйича имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди. Қолаверса, ана шу ёшларга қўшма корхона кўмаги билан устоз-шогирд анъанаси асосида тадбиркорлик кўникмалари шакллантириб келинмоқда.

Ўқув-семинар давомида иштрокчилар партия тизимига замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаган, янгича фикрлайдиган етарли ҳаётий тажрибага эга бўлган кадрларни жалб қилиш ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш механизмлари, Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва сайлов тизими, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ҳамда унинг нормаларини амалиётга жорий этиш механизмлари, сайлов жараёнларида партия фаолларининг омма билан ишлаш технологиялари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда ишлаш ва фойдаланиш йўллари каби мавзуларда ҳам маърузалар тингладилар.

Семинар якунида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ижроси бўйича партия олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Юлдуз Юлдашева

 O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+