Бизнинг мақсадимиз — Тошкентни дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарга айлантириш!
16.12.2017, 16:16
Куни кеча 22 -“Донишманд” сайлов округидан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлигига O’zLiDePдан номзод Нуриддин Сандибаев ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашувини ўтказди. Учрашувда уй-жой, ипотека кредитни расмийлаштиришда юзага келаётган айрим масалалар кўтарилди.
— O’zLiDeP пойтахтимизда яшовчи барча аҳоли учун тенг имкониятлар яратиш тарафдори, - дейди Нуриддин Сандибаев. —Биз учун устувор масала – кўпхонадонли тураржой фондининг техник ҳолатини ва ундан фойдаланишни тубдан яхшилаш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, болалар ва спорт майдончалари барпо этиш, кўпхонадонли уйлар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштиришни яхшилашдир. Бу масалалар партия сайловолди дастурига киритилган бўлиб, унинг ижроси бўйича аллақачон амалий ишлар бошлаб юборилган. Мазкур ташаббуслар билан сайловчиларимизни бирма-бир таништириб, партиямиз номзодларини ёқлаб овоз беришларига чақирдик.
Дарҳақиқат, O‘zLiDeP “экологик” ва “ақлли” уйларнинг замонавий технологияларини ва қурилишини ривожлантириш тарафдори. Пойтахтимизни янада гўзал ва ҳар томонлама қулай шаҳар бўлиши истайсизми? O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг!
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишонч ва муваффақият ортида масъулият бор!
12.01.2018, 15:24
-
Жонажон пойтахтимизни биргаликда энг обод шаҳарга айлантирамиз! (ВИДЕО)
21.12.2017, 18:55
-
Тошкент кўчаларидан эшитилаётган чақириқ: “O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг”
21.12.2017, 12:41
-
Битта мақсад бизни бирлаштиради – ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги
20.12.2017, 16:08
-
20 декабрь кунги номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари жадвали
19.12.2017, 18:52
Фикрингизни қолдиринг