Тошкентни “илмга асосланган иқтисодиёт”га таянувчи шаҳарга айлантирамиз

16.12.2017, 17:47

Тошкентни “илмга асосланган иқтисодиёт”га таянувчи шаҳарга айлантирамиз

10-“Янги Миробод” сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлигига O‘zLiDePдан номзод Замир Рузиев ўз сайловчилари билан учрашди.

—Олиб борган ўрганишларимиздан маълум бўлидики, 10-“Янги Миробод” сайлов округида тадбиркорликка қизиқиши баланд ва бугунги кунда ўз бизнесини йўлга қўйган фуқароларимиз кўпчиликни ташкил этар экан, - дейди Замир Рузиев. —Бизга кўпроқ тадбиркорликни янада ривожлантириш, солиқ, банк тизими, уларда учраётган камчиликлар тўғрисида саволлар берилди. Аҳолига асосий мақсадимиз  – тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган солиқ ва молия-банк сиёсатини янада такомиллаштириш, тадбиркорлар зиммасидаги солиқ юкламаларини пасайтиришга оид курсни давом эттириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга “солиқ таътили” тақдим этилишига кўмаклашишдан иборат эканлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтирдик.

Ҳурматли пойтахтлик сайловчилар! 2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлрда фаол иштирок этиб, ислоҳотлар йўлидаги барча тўсиқларни оғишмасдан бартараф этиб, бугунги давр қўяётган вазифаларни масъулият билан ҳал қилиб бораётган O‘zLiDePнинг номзодларига овоз беринг!

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+