O‘zLiDeP сурхондарёлик журналистларни тақдирлади (+фото)

26.06.2019, 10:29

O‘zLiDeP сурхондарёлик журналистларни тақдирлади  (+фото)

Бугун юртимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида ОАВ ходимларининг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этиш жоиз. Улар давлат ва халқни ўзаро бир-бирига боғловчи, бир-бирининг олдида турган вазифа ва бурчларни эслатиб турувчи кўприк ҳамдир. Зеро, бугун бу фидоий касб эгаларининг саъй-ҳаракатлари, истеъдод ва маҳорати билан мамлакатимиз ОАВ халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфасини шакллантиришда ғоят муҳим роль ўйнамоқда.

Хусусан, O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳам ўз фаолияти ва ўтказаётган қатор тадбирлари, умуман, партиянинг мақсад-вазифаларини оммага кенг ёйишда журналистлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Шу боис журналистларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши уларнинг бир гуруҳини муносиб тақдирлади.

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши биносида бўлиб ўтган тадбирда 10га яқин телевидение, радио ҳамда матбуот журналистларига жонкуярлиги ва фаол ташаббускорлиги учун миннатдорлик билдирилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари улашилди.

- Журналистга аввало, озгина эътибор керак, — дейди Сурхондарё телерадиокомпанияси ахборот информацион бўлими бошлиғи Ойбек Юсупов. — Албатта, бундай эҳтиром унинг кучига-куч, ғайратига ғайрат қўшади. Муҳими, шу жамиятга керак шахс эканлигидан қувониб, тўлқинланиб, ижод қилишда давом этади. Шу маънода биз ҳам партиянинг бундай эътирофидан жуда қувондик. Бундан кейин ҳам партия фаоллари томонидан амалга оширилган эзгу ишлар, ташаббусларни матбуот, теле ва радио, шунингдек, ижтимоий тармоқларда, интернет нашрларида ёритиб боришни кўнгилга тугдик.

                O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1190
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+