O‘zLiDeP раҳбари Поп туманидаги фермерлар билан учрашди
01.07.2019, 17:05
Аввал хабар берганимиздек, деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқаларига ҳамда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишларини ўрганиш, аниқланган муаммоларни вақтида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси учрашувлар ўтказди.
O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги вакиллар Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Поп жаннат боғи” фермер хўжалигида бўлишди. Хўжаликнинг 80 сотигида иссиқхонага ташкил қилинган экан.
- Бу иссиқхонани ўтган йилда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғармадан 800 миллион сўм кредит олиб қурган эдик, – дейди хўжалик раҳбари Камолиддин Фаёзов. — Йил бошида помидорнинг янги навидан эккан эдик, ҳосилдорлик мўл бўлди. Биринчи ҳосилнинг ўзиданоқ 40 тоннадан ошиқ помидор олдик ва АҚШ доллари миқдорида даромад қилдик. Такрорийга ҳам айни экинни экмоқчимиз. Августда кўчат қадасак, ноябрга бориб маҳсулотни бемалол бозорга олиб чиқсак бўлади.
“Поп жавоҳири” фермер хўжалиги тумандаги ғалла режасини биринчилардан бўлиб бажарди, 71 гектар ерининг 34 гектарига ғалла экиб, 70 центнер ҳосил олди. Қарабсизки, давлат хирмонини 140 минг тоннага бойитди. Бўшаган майдоннинг 25 гектарига ерёнғоқ, 5 гектарига сабзи, 4 гектарига мош қадади.
- Иқлимидан келиб чиқиб ер ёнғоқни кўпроқ экдик. Сабаби, у сувсизликка чидамли, четга ҳам экспорт қилмоқчимиз, – дейди фермер Жавоҳир Юсупов. – Имкониятлардан фойдаланиб, хўжалигимизни кўп тармоқлига айлантириш ниятидамиз. Ҳозирданоқ 60 бош қўй, 20 бош қорамолни парваришлай бошладик.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг