“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби аниқланди

16.07.2019, 18:14

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби аниқланди

Пойтахтимизда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг фаол тадбиркор, ишбилармонлар хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан қатнашди.

 

Танлов давомида ҳакамлар хайъати иштирокчиларни танлов шартларига мувофиқ тарзда баҳолаб бордилар.

Якуний хулосаларга кўра, “ROOT EXTACT” МЧЖ директори Захида Ахмедходжаева 1-ўринга, “DAVR PRESS” МЧЖ раҳбари Лидия Усачева ва “Машҳура-устоз” нодавлат таълим маркази раҳбари ўринбосари Нодира Мўминовалар 2-ўринга, якка тартибдаги тадбиркор Исканаджиева Азода 3-ўринга лойиқ деб топилди.

–Тадбиркорлик фаолиятимни 2014 йилда бошлаганман, – дейди “ROOT EXTACT” МЧЖ раҳбари Захида Ахмедходжаева. – Айни пайтда асосан қизил мия илдизини қайта ишлаш билан шуғулланяпмиз. Корхонамизда 20 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Маҳсулотларимиз Хиндистон ва Хитой давлатларига экспорт қилинмоқда. Эндиликда Туркия давлатига ҳам экспортни йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Қолаверса, ички бозорда ҳам маҳсулотларимизга талаб юқори. Бундай рағбатлар эса бизни янги марралар сари руҳлантириб, кучимизга куч қўшади.

Танловда шунингдек, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ҳамда “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+