Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда - кластер усулининг афзалликлари

17.07.2019, 17:23

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда - кластер усулининг афзалликлари

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Норин туманида айни шу мавзуда аграр соҳа вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, O‘zLiDeP давлатнинг аграр соҳадаги муносабатларни такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этади. Партия қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал этмасдан туриб, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Аграр тармоққа инновацияларни кенг татбиқ қилиш, заминимизда етиштирилаётган хом ашёни ўзимизда қайта ишлашни чуқурлаштириш бугунги замон талаби ҳисобланади. Зеро, қишлоқ хўжалиги қанчалик саноатлашса, давлатнинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти шунчалик ортади, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалади. Шу боис Ўзбекистонда кейинги пайтларда илғор технологияларга асосланган инфратузилмани яратиш, қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу йил туманда 6084,1 га майдонда кластер усулида пахта хом-ашёси етиштирилмоқда. Бу асосида пахтани қайта ишлаш ва тозалаш заводи, тикув-трикотаж фабрикалари фаолияти йўлга қўйилади. Натижада 1500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.  

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан 2019-2020 йилларда Норин туманида балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича 20 дан ортиқ лойиҳалар ижроси назоратга олиниб, алоҳида чора-тадбирлар қабул қилинган.

Тадбир сўнггида туманда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларда маҳсулотларни кластер усулида етиштиришни раҳбатлантириш, маҳсулотларни экспортга йўналтириш борасида O‘zLiDeP Норин туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳи олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Бизнес тузилмалари

ва фермерлар билан

ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    1278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+