Келажак бугундан бошланади

18.12.2017, 16:22

Келажак бугундан  бошланади

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Унга партия ҳудудий ташкилоти ходимлари, депутатлар ҳамда ёшлар  таклиф этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз маърузасида еттинчи устувор йўналиш сифатида тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк даҳлсизлигини амалда таъминлаш бўйича  кўрилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда вилоятда 16 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётгани, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги ва янги иш ўринлари яратишдаги улуши ортиб бораётгани эътироф этилди.

Шунингдек, нотиқлар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тизимли ва изчил ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “Бизнес Омбудсман” институти ташкил этилгани, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча беришди.       

Ўқув-семинари савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой бўлди. Унинг якунида  Президентимизнинг ушбу маърузаси мазмун-моҳиятини жойларда партия электорати вакиллари, сайловчилар билан бўлаётган учрашувларда таъсирчан усулларда тарғиб этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+