Депутат кўмагида банкдан 30 млн сўм кредит олган фуқаро тадбиркорликни йўлга қўйди

18.07.2019, 18:44

Депутат кўмагида банкдан 30 млн сўм кредит олган фуқаро тадбиркорликни йўлга қўйди

 Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси И.Нурсейтов аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, жойларда тўпланиб қолган муаммоларни ўрганди.  

Халқ вакилининг “Даўир” МФЙ аҳолиси билан учрашуви чоғида “Альжанов” кўчасидан 1200 км масофадаги “Х.Яссавий” кўчасигача бўлган ички йўллар таъмирталаб аҳволда эканлиги аён бўлди. Муаммони атрофлича ўрганган депутат бу масала юзасидан тегишли ташкилотларга сўров юборди. Орадан кўп ўтмай муаммо ҳал бўлди, йўллар таъмирланди.

Шу маҳаллада яшовчи Илҳом Махсетбаев ҳам бизнесни бошлаш учун депутатдан имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраган эди. Халқ ноиби ташаббуси билан унга “Агро банк” туман филиалидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 30 млн сўм кредит ажратилди. Айни пайтда у тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, туяқуш парваришламоқда.

“Туяқуш болалари витаминларга бой бўлган озуқаларни ейди. Бир йилдан сўнг тухум қуяди. Тухумининг оғирлиги 2 килограмм атрофида бўлиб, унинг баҳоси 800 мингдан 1 миллион сўмгача бўлади. Бир ойлик жўжасини 2 млн сўмга, каттароқларини эса 3 ёки 5 млн сўм атрофида сотиш мумкин”, – дейди И.Махсетбаев.

Маълумот учун, туяқуш тухими ва гўштининг фойдали жиҳатлари кўп. Тухумида холестерин умуман йўқ. Қанд касали ва қон босими бор беморлар ҳам унинг тухимидан бемалол истеъмол қилишлари мумкин. Гўшти ҳам фойдали. Териси дунё бўйича тимсоҳнинг терисидан кейин иккинчи ўринда туради.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1085
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+