Андижонда O‘zLiDeP сайловолди дастурига электорат манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган аниқ таклифлар билдирилди

22.07.2019, 14:19

Андижонда O‘zLiDeP сайловолди дастурига электорат манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган аниқ таклифлар билдирилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи фаоллари иштирокидаги бўлиб ўтган давра суҳбатида партия дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида партия фаоллари, депутатлардан бир қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

- Бугунги кунда тиббиётда ишлатиладиган дори воситаларининг кўп қисми чет давлатлардан импорт қилиниб, давлат бюджетига ўзига хос равишда салбий таъсир кўрсатмоқда, - дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хуршида Халилова. – Шу каби масалаларни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида партиямизнинг янгиланган дастурига қуйидаги таклифларимни билдириб ўтмоқчиман. Бир марталик қўлланиладиган тиббиёт асбоб-анжомлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни мукаммал механизмини ишлаб чиқиш керак. Бундан ташқари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган (импорт қилинадиган) ускуналарни олиб кириш талабларини қайта кўриб чиқиш ва соддалаштириш, дори воситаларини ишлаб чиқаришни янги технологияларини йўлга қўйишни кластер асосида ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини қўллаб-қувватлаш, ер ажратиш ва кредитлаш тизимини соддалаштириш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайман.

Халқ депутатлари Олтинкўл туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бегали Азимов суд-ҳуқуқ соҳасида тергов жараёнларнинг давомийлигини муддати белгиланмаган бўлиб, иш юритувида бўлган ҳужжатлар судда қанча муддатда кўриб чиқилиши кўрсатиб ўтилмаганлигини эътироф этди. Бу ҳолат кўплаб фуқароларнинг ҳақли этирозларига сабаб бўлмоқда. Партиянинг дастурида суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилиниши лозим бўлган масалалар қаторига тергов жараёнининг давомийлигини белгиловчи аниқ муддатлари белгилаб қўйилиши борасида аниқ таклифлар ўртага ташланди.

Баҳс-мунозарага бой тарзда бўлиб ўтган тадбирда партиянинг сайловолди дастурида туризмни янада ривожлантириш йўналишига қисқа тўхталиб ўтилгани, туризм тадбиркорликнинг бир тури ҳисобланганлиги сабабли ушбу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олиниши лозимлиги борасида фикрлар билдириб ўтилди.

Бундан ташқари партия электорати бўлган фермерлар манфаатини тўлиқ ҳимоя қилишга қаратилган аниқ механизм ишлаб чиқилиши, керак бўлса қонунчилик ташаббусини илгари суриши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда партия фаоллари томонидан билдирилган бир қатор таклифлар умумлаштирилиб, партия дастури ва сайловолди дастурида ўз аксини топиш мақсадида ишчи гуруҳга тақдим қилинди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1076
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+