Биз учун устувор масала – тез ва шошилинч тиббий ёрдамни янада ривожлантириш

18.12.2017, 18:30

Биз учун устувор масала – тез ва шошилинч тиббий ёрдамни янада ривожлантириш

1 - “Шифокорлар” сайлов округидан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлигига O‘zLiDePдан номзод Абдуқаххор Тўхтаев ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳага малакали кадрларни жалб қилиш, дори-дармон воситалари нарҳини мўътадиллаштириш каби масалалар кўтарилди.

— Биз учун устувор масала – соғлиқни сақлаш тизимини, энг аввало, унинг бошланғич бўғини, тез ва шошилинч тиббий ёрдамни янада ривожлантириш, замонавий тиббиёт ютуқларини жорий этиш, оилалар соғлиғини мустаҳкамлашдир, - дейди  Абдуқаххор Тўхтаев. —Сайловчиларимизга арзон, сифатли ва малакали тиббий ёрдам соҳасига хусусий капитални жалб этиш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш, давлат-хусусий шериклиги тамойиллари асосида тиббиёт сифатини тубдан яхшилаш тарафдори эканлигимизни таъкидладик. Шунингдек, биз соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини барқарор ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва юксак малакали чет эллик мутахассисларни жалб этиш, хусусий тиббиёт соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни кенгайтириш, тиббий туризмни ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашимизни ва бу борада аниқ, амалий ишлар билан ўз олдимизга қўйган мақсадлар сари дадил қадам ташлаётганлигимизни мисоллар билан тушунтириб ўтдик.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда пойтахтимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларига ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

Фаёз ОДИНАЕВ,

“O‘zLiDeP ёш тарғиботчилар гуруҳи” аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    2462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+