Фуқароларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилиш – асосий вазифамиз!

18.12.2017, 19:16

Фуқароларимиз манфаатлари йўлида хизмат қилиш – асосий вазифамиз!

9-“Байналминал” сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлигига O‘zLiDePдан номзод Озода Муҳидова маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, сайловолди тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Сайловчилар билан мулоқот давомида сайлов округидаги муаммоларни ҳам ўрганди.

—Ҳудудни ўрганар эканмиз зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам мавжуд экан, - дейди Озода Муҳидова. —Хусусан, маҳалла аҳолиси катта бир майдонда ўзбилармончилик билан аҳлатхона яратиб олганлигини, бу маҳалла кўркини бузаётганлигини, шуни ўрнига болалар учун ўйин майдончаси барпо этишда амалий ёрдам сўрашди. Насиб бўлса, мазкур муаммоларни депутат бўлиб сайланганимдан кейин бизларга бериладиган ваколатлардан фойдаланиб, ҳал этишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Мулоқотлар чоғида номзод ўз сайловолди дастури, уларда илгари сурилган мақсад ва вазифалар тўғрисида ҳам батафсил маълумот берди.

Азиз сайловчилар! Халқимизга садоқат билан хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилган O‘zLiDeP номзодаларига овоз беринг!

Зиёда Маърупова,

Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Миробод туман Кенгаши депутатлигига

O‘zLiDePдан номзод Озода Муҳидованинг

 ишончли вакили

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    2498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+