“Чаманзор” МФЙда аҳоли ичимлик сувини 115 минг сўмдан сотиб оляпти. O‘zLiDeP депутати муаммони ўрганди

12.08.2019, 18:42

“Чаманзор” МФЙда аҳоли  ичимлик сувини 115 минг сўмдан сотиб оляпти. O‘zLiDeP депутати муаммони ўрганди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Миришкор туманидаги “Чаманзор” МФЙда сайёр қабул ўтказди.

Таъкидлаш керак, туманнинг “Чаманзор”, “Ширин” МФЙ, “Нурота” ва “Найистон” қишлоқлари туман марказидан қарийб 30 километр узоқликда жойлашган. Ҳудуд аҳолисининг халқ вакили, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Шариповга ишончи юқори.

Депутатнинг айтишича, “Чаманзор”, “Ширин” МФЙ, Нурота ва Найистон қишлоқларида вилоят ва республика даражасида ҳал бўладиган муаммолар тўпланиб қолган.

–Қўлдан келганича сайловчиларимизни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз, – дейди Б.Шарипов. – Очиғини айтиш керак, айрим муаммолар кўпдан буён аҳолини қийнаб келмоқда. Жумладан, ҳудуднинг энг оғриқли муаммоси сув хавзаси  таъмирталаблиги сабабли ичимлик сув нархи ошиб кетган. 4 тонна сиғимидаги бир ҳовуз ичимлик суви аҳолига 115 - 150 минг атрофида тарқатилмоқда. Ҳудудда шундай оилалар борки, ойлик даромади айтарлик эмас. Сув сотиб олишда қийналмоқда.

–O‘zLiDeP мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқур англаган ҳолда, дадил чора-тадбирлари билан аҳоли ишончини қозонмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Орзиқул Шеров. – Сайёр қабулда кўтарилган долзарб мурожаатлар кўриб чиқилиб, керакли вазифалар белгилаб олинди. Тез орада бу муаммолар ижобий ечимини топади.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларни ва 28-сонли мактабни капитал таъмирлаш бўйича келган мурожаатлар O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши назоратига олиниб, яқин орада маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш белгилаб олинди.

Тўлқин ТУРДИЕВ,
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+