O‘zLiDeP ҳазорасплик Н.Сапарқулиеванинг муаммосини ҳал этди

13.08.2019, 15:51

O‘zLiDeP ҳазорасплик Н.Сапарқулиеванинг муаммосини ҳал этди

Ҳазорасп тумани Питнак шаҳарчасидаги “Обод” маҳалласида яшовчи Нигора опа Сапарқулиева кўпдан буён ўз муаммосига ечим тополмай оввора эди.        

Маълум бўлишича, Нигора опанинг қизи турмушидан ажралиб она уйида яшайди. Бир нафар фарзанди бор. Ўзи ҳам, фарзанди ҳам 2-гуруҳ ногирони. Қолаверса, 2 йил олдин туман ҳокимлиги томонидан имтиёзли кредит асосида 20 йилга олган уйининг тўловини тўлашда ҳам қийналмоқда. Бундан ташқари, набирасини боғчага жойлаш ва унга ногиронлик аравачаси олиши, қизини эса иш билан таъминлаши керак.

Бу масалада партия Ҳазорасп туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Абдиримовдан кўмак сўраган фуқаронинг муаммоси партия вакиллари томонидан жойида ўрганилиб, ҳал этиладиган бўлди.

“Оддий одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал қилиш партиямизнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу боис, кўп вақтимизни  жойларга тушиб, халқ билан мулоқот олиб боришга сарфлаяпмиз”, – дейди М.Абдиримов.

Нигора опанинг таъкидлашича, партия ташаббуси билан набираси “Аталиқ” маҳалласидаги 1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТМга жойлаштирилиб, ногиронлик аравачаси билан таъминланган. Қизи эса ўзига муносиб бўш иш ўринлари билан таништирилган.  

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    991
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Allayor Ruzmetov2021-04-02 14:10:47

Men ham uzlidep a`zosiman. Xazorasp tuman Kengashi raisining birinchi o`rinbosari-apparat rahbari Mardonbek o`z ishini fidoisi-biz bundan mamnunmiz. Mardonbekning ishlariga muvofaqiyat tilayman.


ALLAYOR Ruzmetov2021-04-02 13:59:00

Хазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Мардонбекнинг ишларига омад.


Аллаёр Рузметов2020-10-21 13:29:42

Хазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Мардонбекка рахмат


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+