O‘zLiDeP сайёр қабулида пахтаободликларнинг 25 та мурожаати жойида ҳал қилиб берилди

29.08.2019, 16:36

O‘zLiDeP сайёр қабулида пахтаободликларнинг 25 та мурожаати жойида ҳал қилиб берилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вакиллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари жойларда аҳоли вакиллари билан сайёр қабуллар ўтказмоқда. Пахтаобод туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сайёр қабулда туман ҳокимлиги, тегишли корхона, ташкилот ҳамда муассаса ходимлари бевосита иштирок этди.

Фуқаролар томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаатга тегишлилиги бўйича эътибор қаратилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

- Сайёр қабулга ишга кириш масаласи бўйича келган эдим, – дейди Муқаддамхон Собирова. – Бу мурожаатим партия депутатлари томонидан ҳал қилиб берилди. Бундан жуда ҳам хурсандман. Партия ва ҳамкор ташкилотларга миннатдорчилик билдираман.

Юзма-юз мулоқотларда кимдир анча муддатлардан бери бетоб ётган яқинларининг саломатлигини тиклаш, яна кимдир тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, баъзилар эса коммунал соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, уй-жой ва шунга ўхшаш қатор масалалар билан иштирок этди.

Рўзихон Ўтбосарова ҳам қабулга уй-жой масаласи билан мурожаат қилди. Боқувчисини йўқотган ушбу аёл ҳозирда икки нафар фарзанди билан марҳум турмуш ўртоғининг уйида яшаб келмоқда. Оилада ҳеч қандай муаммо йўқ. Қайнонаси уларнинг холидан доимо бохабар, бироқ у яшаётган хонадонда уч хўжалик биргаликда истиқомат қилади. Шу боис ҳам у ўзига уй олиб чиқиб кетиш истагида.

Рўзихоннинг ушбу мурожаати мутасадди раҳбарлар кўмагида ижобий ҳал қилиб берилди.

Шу куннинг ўзида партия вакиллари тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган 10 га яқин хонадонларга ташриф буюришиб, хонадон эгаларининг яшаш шароити, оилавий аҳволи ўрганилди ва партия томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Қабул давомида жами 50 дан зиёд муаммолар келиб тушди. Буларнинг 25 таси жойида ҳал қилиниб, муддат талаб қилинадиган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Мафтуна Жалолдинова

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кегаши

Матбуот котиби

        

  • Кўрилди
    874
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+