Тўрткўлда янги корхона иш бошлади
07.09.2019, 17:50
Бу йил тўрткўлликлар энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамини ўзгача кўтаринкилик, бунёдкорлик билан қарши олди. Сабаби мустақиллик байрами арафасида ҳудудда “MUSTAFA-FARM” МЧЖ иш бошлади.
Корхонанинг очилиш маросими муносабати билан ташкил этилган тадбирда O‘zLiDeP туман Кенгаши фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш йигит-қизлар иштирок этди.
“Ушбу лойиҳа қиймати 1 800 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Корхонамизда кунига 500 минг дона бир марталик тиббиёт учун қўлланиладиган шприцлар ишлаб чиқарилади. Шунинг ҳисобига 120 нафардан ортиқ ёшлар иш билан таъминланди”, – дейди корхона раҳбари М.Юсупов.
“Олдинда режаларимиз кўп. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириб, тайёр маҳсулотларнинг 50 фоизини хорижга экспорт қилмоқчимиз. Шунда ёшлар учун янада қўшимча иш ўринлари яратилади”, – дея қўшимча қилди у.
Тадбир давомида иштирокчилар корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Паркентда туризм ва енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган йирик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
24.04.2024, 17:04
-
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб
23.04.2024, 14:17
-
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
21.04.2024, 14:19
-
Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди
21.04.2024, 14:14
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара 2019-09-09 08:17:50
Партиядошимиз М.Юсуповнинг тадбиркорлик фаолияти мактовга сазоар, маколадан куриниб турганидек хозирги замон талабига тугри ва тулиб жавоб берадиган йирик лойихани амалга оширган тадбиркорларимиздан. Келгуси ишларингизда омад тилаймиз.