O‘zLiDeP аҳолига Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди

10.09.2019, 10:43

O‘zLiDeP аҳолига Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди

 O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши  Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда сўз олган Андижон вилоят ИИБ масъул ходимлари О.Абдуғаниев ва Н.Абдурасуловлар йиғилганларга Фармон асосида хорижда қонуний ишлашнинг афзалликлари, шунингдек, чет эл давлатларига ноқонуний ёки алданиб бориб қолаётган фуқароларимизга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатда фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб қўйилган.

 “O‘zLiDeP илгари сурган таклифлар ушбу Фармонда ўз аксини топган. Партия таклифига кўра, меҳнат мигрантларига бир йил муддатга сўраладиган ҳужжатлар минимал пакети (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси), гаров таъминотисиз, уни тезлаштириб бир банк иш куни давомида беришни расмийлаштириш маъқулланди. Шунингдек, хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни тўлаш учун 2 млн сўм миқдорида микроқарзлар бериш тизими жорий этилмоқда”, –дейди партия фаоли, “Агробанк” вилоят филиали масъул ходими У.Рахмонов.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди. 

 Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+