Сирдарёлик партия фаолларининг сиёсий билимлари оширилди

17.09.2019, 18:47

Сирдарёлик партия фаолларининг сиёсий билимлари оширилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази партия туман ва шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, ижрочи котиблари учун ўқув-семинар ташкил этди.

Ўқувлар давомида Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси Ш.Маҳмудов, партия вилоят Кенгаши ходимлари Э.Жўраев ва Д.Тўрақуловлар томонидан “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва оммавий ахборот воситалари билан самарали мулоқотга киришиш”, “Самарали сайловолди дастурини ишлаб чиқиш” ва бошқа бир қатор мавзуларда маърузалар қилинди.

“Давлатимизни барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш мақсадида 2017-2021 йиллларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди, – дейди Ш.Маҳмудов. – Хўш, стратегия нима? У халқнинг мақсадларини қандай таъминлайди? 

Унинг таъкидлашича, Стратегия — бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминлайди.

Семинар мавзулар юзасидан савол-жавоблар, амалий машғулотлар ўқувнинг натижадорлигини ошириш баробарида, билимларини оширишга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

“Бугунги олган билимларимиз бўлажак сайловларда асқотади, – дейди партия Сирдарё тумани аппарат раҳбари М.Исматуллаев. – Бирлашган, халқимиздаги боқимандалик, тушкунлик кайфиятини бутунлай йўқота олган партиягина сайловларда ғалаба қозонади. Мақсадга эришиш учун одатларимизни ўзгартиришимиз, фикрларимизни қайта қуришимиз лозим”.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоблар қайтарди.

  Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+