Партия туман Кенгашларининг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтмоқда

10.10.2019, 14:23

Партия туман Кенгашларининг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтмоқда

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия туман ташкилотининг 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.

Ушбу партия ташкилоти ўтган давр мобайнида туманда тадбиркорликни кенг ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни  иш билан таъминлаш борасида қатор лойиҳаларни амалга оширди. Бугун туманда тадбиркорлик билан шуғилланаётганлар сони йилдан йилга ошиб боришида партия туман Кенгашининг ҳам ўз ҳиссаси бор. Таъкидлаш жоизки,  2015 йилда туманда партия бошланғич ташкилотлари сони 46 тани, аъзолари сони 1400 нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб қуйи бўғинлар сони 61 тага кўпайиб 6500 нафар аъзоларни ўзи бирлаштира олди.

Тадбирда халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тўрт йиллик фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, партия туман Кенгаши назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ютуқ ва камчиликлар юзасидан таҳлилий ҳисоботи тингланди.

- Бугунги конференцияда партия туман Кенгаши, депутатлик гуруҳи фаолияти, назорат-тафтиш комиссиясининг фаолияти ютуқ ва камчиликлари танқидий таҳлил қилинишини адлия идораси вакили сифатида ижобий баҳолайман. Партиялар ўз фаолиятини бундай ёндашув орқали сарҳисоб қилиши келажак вазифаларни белгилаб олиш ва ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, - деди Тойлоқ туман Кенгаши адлия бўлими бошлиғи Азамат Ғаффоров.

Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференциясига Тойлоқ туманидан 7 нафар делегатлар сайланди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    3825
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+