O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди
30.10.2019, 11:08

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия вилоят Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этган тадбирда партия вилоят кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти якунлари танқидий руҳда таҳлил этилиб, партиянинг кейинги фаолиятидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида улкан қадамлар ташланди. Бу жараёнда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол иштирок этиб, ижтимоий-сиёсий масалаларда ўзининг қатъий позициясини кўрсатди.
Масалан, ўтган давр мобайнида партия сафи янада кенгайиб, қуйи бўғинлар сони 765 тадан 951 тага, аъзолар эса 40,5 минг нафардан 86,0 минг нафарга ортди. Шунингдек, ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга 3272 та сўров чиқарилди, 528 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди.
Партия шу билан бирга ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида аҳамият берди. Бу борада “Диплом билан бизнесга”, “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан”, “Янги авлод кадрлари” ва бошқа қатор лойиҳалар доирасида 400 дан ортиқ тадбирлар, учрашувлар ташкил этди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, партия хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, аёлларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жумладан, “Бунёдкор аёллар”, “Фаровон оила”, “Ишбилармон аёллар” каби лойиҳалар доирасида 70 дан ортиқ хотин-қизга 350 млн. сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиб, 100 нафар аёлларни бандлигини таъминлашга эришди.
Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига бўладиган навбатдаги сайловларда муносиб иштирок этиш барча сиёсий партиялар сингари Ўзбекистон Либерал-демократик партияси учун ҳам катта аҳамиятга эга. Шу боис барча даражадаги партия ташкилотларининг асосий фаолияти ушбу сайловларда энг олдинги қаторда бўлиш масаласига эътибор қаратилмоқда.
Конференцияда партиянинг навбатдаги съездига делегатлар сайланди ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
А.ТУЙЧИЕВ,
O‘zLiDeP Тошкент вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг