O‘zLiDeP бош ҳамкорлигида Самарқандда “Makon Marketing Forum” биринчи миллий бизнес форуми ўтказилди (+фото, видео)

02.11.2019, 16:33

O‘zLiDeP бош ҳамкорлигида Самарқандда “Makon Marketing Forum” биринчи миллий бизнес форуми ўтказилди (+фото, видео)

Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида O‘zLiDeP бош ҳамкорлигида “Makon Marketing Forum  - 2019” биринчи миллий бизнес форуми бўлиб ўтди.

Видео:

Унда мамлакатимизнинг машҳур экспертлари - “Murad Buildings” компанияси асосчиси Муродхон Назаров, “Shak’s media” реклама агентлиги асосчиси Муҳаммад Али Шокиров, “Busieness Navigator Consulting” компанияси асосчиси Азиз Гаппаров, “PRO Marketing” компанияси асосчиси Бахтиёр Тўхтаев, “Master Expert Partners” бош ҳамкори Баҳодирхон Фозилхўжаев, “MA’NO Branding” реклама агентлиги ҳаммуассиси Темур Саъдий ва бошқалар бинесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

Форумнинг  очилиш маросимида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов сўзга чиқиб, юртимизда тадбиркорлик соҳасида эришилаётган ютуқлар, бу борада давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган катта эътибор натижаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Бугун юртимизда тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчилар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳол, - деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов. – Ўз навбатида, муваффақиятга эришаётган тадбиркорлар кўпаяётганидан манфаатдормиз. Партиямиз бундан кейин ҳам барча соҳада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, соҳани янада ривожлантиришда давом этади.

Форум бир вақтда мамлакатнинг иккита йирик шаҳрида, Тошкент ва Самарқандда ўтказилди. Бу эса, шубҳасиз, янги ғоялар туғилишига сабаб бўлади. Ғоялар ва тажриба эса янги имкониятларга эшик очади.

Mover.uz

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+