Инсон шаъни ва қадр қимматини топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

14.11.2019, 08:21

Инсон шаъни ва қадр қимматини топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Шу кунларда интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Биз мазкур вазиятдан келиб чиқиб, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл деб ҳисоблаймиз. У ким бўлишидан қатъи назар турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ҳамда шахсиятини топташга асло йўл қўйиб бўлмайди.  Зеро, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган.

O‘zLiDeP компания раҳбариятидан инсон шаънига нисбатан қилинган бундай тажовуз иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    2760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сафар2019-11-18 17:19:08

Зудлик билан ишдан олиш керак, бунага ходимларни. Ким хукук берди унга инсон шаънини топташга. Узбекистонга келиб нон топиб еяпсан-ку! Ватанимизга хурматининг шуми? Осиш керак бундай ТУНГИЗ копгурни.


Рахманова Гульнара Арзеновна 2019-11-14 14:41:45

Маколада долзарб муомма олиб чикилган. Рахмат. Хакикатдан хам инсонни калбини синдиришга биргина суз етарли лейкин шундан калбини даволаш учун на бир кун на бир умр........... Хамммамиз бу дунёга мехмонмиз......


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+