Янги Ўзбекистоннинг ёрқин тараққиёти учун бирлашайлик!

27.11.2019, 10:13

Янги Ўзбекистоннинг ёрқин тараққиёти учун бирлашайлик!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши партия фаолларини айни шу шиор остида  бир майдонга жамлади.

Форум “Баркамол авлод” спорт  мажмуидан бошланди. Бу ерда O‘zLiDeP фаоллари, Парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари ҳозир бўлдилар. 

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши раиси Бахтиёр Воҳидов партия Сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда энг аввало ҳалқимиз билан ҳамнафасликда, партиядан жорий йил охирида бўлиб ўтадиган сайловларда сайланажак депутатлар билан бирлашиб бажарилиши лозимлигини таъкидлади.

- Бугунги тадбир партия Наманган шаҳар Кенгашидан  кўрсатилган барча номзодларни сайловчиларга таништириш билан биргаликда, эртанги кунига ва ўз тақдирига бефарқ бўлмаган одамларни фақатгина бизнинг партиямизга овоз беришга чорлади. O‘zLiDeP доимо ғолибликни қўлдан бой бермаган ва бу галги сайловларда ҳам, албатта ғалаба бизники, - деди партия шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Гаппарова.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига партиядан кўрсатилган номзодлар таништирилди.

- Бугунги форум катта сайловолди тарғиботи сифатида минглаб партия тарафдорларини бир мақсад йўлида бирлаштирди, - дейди O‘zLiDePдан Наманган шаҳар  Кенгаши депутатлигига  кўрсатилган номзод Бобур Қорабоев. Бўлажак сайловларга номзодим қўйилганидан, партиянинг менга нисбатан билдирган ишончидан жуда мамнунман. Бу ишончни оқлаган ҳолда биз албатта сайловларда ғалаба қозонамиз ва ҳамиша халқ учун хизмат қиламиз.

 

Ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилган тадбирда куй-қўшиқлар авж олди. Санъаткорлар ижросидаги ашула ва рақслар тадбир қатнашчиларига кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Бу каби тадбирлар сайловчилар онгида партиямизга ишонч ва эътиборни янада мустаҳкамлашга ҳамда бўлажак сайловларда O‘zLiDeP томонидан кўрсатилаётган номзодларнинг ғалаба қозонишига хизмат қилади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+