O‘zLiDePдан депутатликка кўрсатилган номзодлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

27.11.2019, 10:57

O‘zLiDePдан  депутатликка кўрсатилган номзодлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

“Партиямизнинг бош қадриятлари – эркинлик, масъулият, ҳалоллик, адолатлилик, бағрикенглик ва имкониятлар тенглиги биз учун дастуриламал бўлиб қолаверади” - дейилади Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг сайловолди дастурида.

Гулистон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида O‘zLiDePдан парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатликка кўрсатилган номзодлар билан бўлиб ўтган учрашувларда ана шуларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

1-маданият сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Ғофиржон Мирзаев, 2-Маданият округидан Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Мақсуд Сирожиддиновлар ўз сайловчилари билан учрашди.

Ғофиржон Мирзаевнинг ишончли вакили Аброр Тошматов депутатликка номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди ҳамда сайловчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Шунингдек, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Мақсуд Сирожиддинов ҳам йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништириб ўтди. Жумладан, учрашувда сайловолди жараёнини янада такомиллаштириш, сайлов саводхонлигини янада ошириш, партиянинг сайловолди дастурини аҳолига тушунтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар сайловолди тарғибот жараёни, номзодларнинг ишончли вакиллари ва сайловга оид масалалар юзасидан берилган саволларига ҳам атрофлича жавоб олишди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1805
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+