O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашди

28.11.2019, 10:16

O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Абдулла Асланов Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Тадбир давомида номзод ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

“Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги – миллий юксалиш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтариш учун дадил қадам қўймоқда. Барча соҳаларни модернизациялаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси яратилмоқда. Бугунги кун депутати жамиятдаги муаммоларини ҳал этишда, фаровон ҳаёт қуришда хокимият ва халқ ўртасидаги хақиқий кўприк вазифасини ўташи керак”, – дейди А.Асланов.

Шу куни 58-Оқдарё сайлов округидан депутатликка кўрсатилган номзод Эркин Салихов ҳам ҳудуддаги 32,35-умумтаълим мактабларида  сайловчилар билан учрашди.

Номзод ўз сўзида O‘zLiDeP тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг фаолиятини ҳамиша қўллаб-қувватлаб келгани, партиянинг 2020-2025 йилга мўлжалланган Сайловолди платформасида ҳам соҳани янада ривожлантиришга алоҳида урғу берилганини таъкидлади.

“O‘zLiDeP сайловолди платформаси учун “Мақсадимиз ойдин ва унга эришишнинг аниқ йўлларини биламиз”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган эзгу сўзларни шиор қилиб танлагани бежиз эмас. Чунки бизнинг мақсадимиз, юртимизни дунёнинг ривожланган давлатлар қаторида кўриш, халқимизнинг ҳаётини фаровон қилишдан иборат”, – деди  Э.Салихов.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+