85 ёшли отахон O‘zLiDePни танлади

28.11.2019, 10:18

  85 ёшли отахон O‘zLiDePни танлади

Тиркаш ота Ражабов 39 йил Сирдарё туманида пахтачилик бригадасига етакчилик қилди. Доимо илғорлар қаторида бўлган отахон бугунги кунда 3,5 гектар майдонда боғдорчилик ташкил қилган.

“Ёшим 85 да. Ҳар куни телевидение орқали партиялар ўртасида ўтказилаётган дебатлар, турли тарғибот тадбирларини кузатиб бораман, – дейди “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тиркаш ота Ражабов. – Партиянинг  Сирдарё тумани 12-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамда “Дониёр-шифо” масканида ўтказилган “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” деб номланган сайловолди тарғибот тадбирида иштирок этиб, унинг сайловолди дастури билан танишдим ва O‘zLiDePга ихлосим ортди. Шу боис ёшим улуғ бўлишига қарамай шу партияга аъзо бўлишга аҳд қилдим. Бўлажак  сайловларда ҳам албатта O‘zLiDeP номзодларига овоз бераман”.                     

                                      O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши  матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+