Гулистонлик ёшлар ҳам сайловда фаол иштирок этади

28.11.2019, 17:32

Гулистонлик ёшлар ҳам сайловда фаол иштирок этади

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши Гулистон давлат университетида “Менинг биринчи овозим” мавзусида давра суҳбати ўтказди.  

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, университетнинг профессор ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бераётгани қайд этилди. Ёш авлоднинг сиёсий ислоҳотлардаги фаоллигини ошириш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч тушунчаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш партиянинг асосий вазифаси экани таъкидланди.  

–Бугунги давра суҳбатида иштирок этиб, сайловлар ҳақида тўла тушунчага эга бўлдим, – дейди университетнинг Санъатшунослик факультети талабаси Сарвар Тошмуродов. – O`zLiDeP сайловолди дастурида ёшлар келажагига алоҳида эътибор билан қаралганлиги менга ниҳоятда манзур бўлди. Сайловда партиянинг муносиб номзодлари учун овоз беришга аҳд қилдим.

Тадбирда сўз олган талабалар партия сайловолди дастурида илгари сурилган вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

                     Дилором ЭСОНОВА,

                     O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+