Видео: Депутатликка номзодлар тадбиркорлар билан мулоқот қилди

28.11.2019, 17:35

Видео: Депутатликка номзодлар тадбиркорлар билан мулоқот қилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз” шиори остида “Фаол тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш O‘zLiDePнинг асосий вазифаларидан бири” мавзусида тарғибот тадбири ўтказди.  

“UZ TEKSTIL CHORTOQ” ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига Ўзбекистон Либерал-демократик  партиясидан кўрсатилган номзодлар қатнашди.

Тадбир давомида депутатликка номзодлар ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

“Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Мен ҳам партия кўмагида давлат хусусий-шериклик асосида 100 ўринли боғча очиб, 24 нафар аёлларни иш билан таъминладим. Бўлажак сайловларда ҳам аёллар бандлигини таъминлаш ва аёл тадбиркорлар сафини янада кўпайтириш энг олий мақсадларимдан бири”, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод  Н.Аҳмаджонова. 

Маълумот учун, мазкур корхона 2019 йилда ташкил этилган. Айни пайтда бу ерда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари Италия, Франция, Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда. Асосийси, ушбу корхонада 750 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд.

 Учрашувда номзодлар сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.

 Юлдуз  ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган  вилоят

Кенгаши  матбуот  котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+