Видео: O‘zLiDeP номзодлари поплик ёшлар билан учрашди

29.11.2019, 16:34

Видео: O‘zLiDeP номзодлари поплик ёшлар билан учрашди

Поп туманидаги Поп қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида   сайловда биринчи маротаба иштирок этаётган ёшлар билан “Менинг биринчи овозим”  шиори остида учрашув  бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган партиянинг Наманган вилоят Кенгаши масъул ходимлари сайловларда ҳар бир фуқаро ўз овозига ва хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши ҳуқуқига  эга эканлигини таъкидлаб, ушбу сиёсий жараёнларда ёшларни фаол иштирок этишга, мамлакатимиз келажаги ва ривожи учун энг муносиб номзодларга овоз беришга чорладилар.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатилган номзодлар томонидан O'zLiDePнинг Сайловолди дастурида ёшларга бўлган эътибор, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар юзасидан маълумотлар берилди.

Шундан сўнг  сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнлари бўйича ёшларнинг сиёсий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида савол-жавоблар ташкил этилди. Унда фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

- Бугунги учрашувда ёшларимизнинг сайловга бўлган муносабатлари, сайлов тўғрисидаги тушунчалари ва  сиёсий билимлари янада мустаҳкамланди. Айниқса, учрашув савол-жавоб тарзида ташкил этилганлиги жудаям қизиқарли бўлди, - дейди коллежнинг маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари Дилшод Дадажонов. - Қолаверса, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастури билан ҳам танишдик, партиянинг дастури бизга маъқул бўлди ва сайловда айнан шу партия номзодларига овоз бермоқчиман.

Тадбир якунида ёшларни қизиқтирган барча саволларга партия вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1185
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+