Қўқонда “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди
03.12.2019, 14:28
O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан ҳудуддаги Темирйўлчилар маданият саройида “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда сўз олган партия Фарғона вилоят Кенгаши раис ўринбосари З.Собирова сайлов кампанияси сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён ва муҳим синов эканлигини таъкидлади. Шунингдек, партия дастурида белгиланган муҳим вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берди.
“Партиямиз сайловолди дастурида “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик дарсларини ўтиш, тўгараклар ташкил этишдек муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган. Айниқса, Тадбиркорлар академиясини, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса консалтинг марказларини ташкил этиш ўрин олган”, – дейди З.Собирова.
Тарғибот тадбирида таниқли хонандалар томонидан куйланган куй-қўшиқлар барчани ўйинга чорлади.
Ш.ТЎХТАМАТОВ,
O‘zLiDeP Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг