O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов андижонлик сайловчилар билан учрашди

05.12.2019, 10:00

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов андижонлик сайловчилар билан учрашди

Марҳамат туманидаги “Орифжон ота” хусусий шифо маскани қарийб ўн йилдан буён вилоятнинг турли жойларидан келган беморлар дардига шифо улашиб келмоқда. Боиси 100 ўринли мазкур шифохона замонавий тиббиёт жиҳозлари, тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар туманга ташрифни айни шу шифо масканидан бошлади.

Бу ерда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар қатнашчиларда илиқ таассурот уйғотди. Шифохона залига йиғилган сайловчиларга дастлаб муҳим сиёсий тадбир, партиянинг сайловолди дастури хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

“Биз мамлакатда замонавий ускуналар билан жиҳозланган, малакали кадрлар билан таъминланган, замонавий, юқори технологияли ва самарали тиббий хизмат шаклланиши, тиббиёт муассасаларининг илмий, услубий ва таълимга оид салоҳияти ривожланиши, соғлиқни сақлаш тизимида замонавий ускуналар, диагностика воситалари ва усулларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шифокорларга узоқ муддатли ипотека кредитларини тақдим этишни лозим, деб ҳисоблаймиз”, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Тўлқинжон Каримов.

Партия фаолларининг навбатдаги манзили тумандаги 5-болалар санъат ва мусиқа мактаби бўлди.

Номзодлар ўз чиқишларида дастурлари, белгиланган вазифалар, уларни қандай амалга ошириш ҳақида атрофлича маълумот берди.

“Олдимизда буюк мақсадлар турибди, – дейди 31-Мингтепа сайлов округидан депутатликка номзод Шаҳло Хусанова. –Бугун одамларимизни қуруқ ваъдалар эмас, амалий ишлар қизиқтиряпти. Сайловчиларимиз билан партия вакиллари иштирокида номзодларнинг учрашуви айни мавзуга бағишланди”.

 Учрашувда номзодлар сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.

 Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+