Депутатликка номзод Д.Шарапова элликқалъалик сайловчилар билан учрашди

07.12.2019, 16:59

Депутатликка номзод Д.Шарапова элликқалъалик  сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаркати – Ўзбекистон  Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Дилбар Шарапова сайловчилар билан учрашди.

Элликқалъа  туманидаги “Ақшакўл” овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзод ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

“Ҳозирги кунда туманимизда 6 минг 133 нафар фуқаролар   ишсиз. Шундан 2 минг 611 нафарини хотин-қизлар, 1 минг 993 нафарини ёшлар ташкил этади. Уларни тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашни асосий вазифамиз, деб биламан. Зеро, партиямиз ишсизликка, айниқса ёшлар ўртасида ишсизликка ўрин йўқ, деб ҳисоблайди”, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Д.Шарапова.

Тадбирда сайловчилар томонидан берилган барча саволларга партия вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+