O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашди

10.12.2019, 16:06

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов  партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, сайловчилар билан мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига борди.

O‘zLiDeP раҳбари Қорақалпоғистондаги ташрифини Тўрткўл туманидан бошлади. Учрашув чоғида партия етакчиси тўрткўллик сайловчилар билан суҳбатлашиб, уларга партия сайловолди дастури ҳақида қисқача маълумот берди.

“Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади, одамлар бахтли яшайди, кўплаб янги иш ўринлари яратилади. Партиямиз сайловолди дастурида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини  қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароит яратиб беришдек муҳим вазифалар ўрин олган. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади”, – дейди  А.Хаитов .

Учрашувда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Р.Мамутов сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Шу куни O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари Элликқалъа туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов,  партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ва бошқалар партия сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим вазифалар, асосий йўналишларнинг туб моҳияти ҳақида тўхталиб ўтишди.

“Жорий йилги сайловларга саноқли кунлар қолди. Бу муҳим сиёсий жараёнда ғолиб бўлиш учун партиямиз илгари сураётган ғоя ва мақсадларни аҳоли онгига сингдириш лозим. Ишончим комилки, бизни қўллаб-қувватлаётган сиздек хайрихоҳларимиз, айниқса, мард, танти тадбиркорлар, фидойи фермерларимиз билан бўлажак сайловда албатта ғолиб бўламиз”, – дейди  А.Хаитов.

Учрашувда сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга партия вакиллари ва депутатликка номзодлар атрофлича жавоб қайтарди.

Партия вакилларининг кейинги манзили Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Анвар Юлдашев учрашувда маъруза қилди ва ўзининг сайловолди дастурида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

Номзоднинг дастурида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни такомиллаштириш, мева-сабзовот, озиқ-овқат ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Учрашувда партия вакиллари иштирокчиларни 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+