Депутатликка номзод О.Отахонова сайловчилар билан учрашди

11.12.2019, 15:15

Депутатликка номзод О.Отахонова сайловчилар  билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Одинахон Отахонова Асака туманидаги “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашди.

Депутатликка номзод О.Отахонова ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.  

“Номзоднинг айнан бандлик масаласидаги таклифлари бизга жуда маъқул келди, – дейди шу маҳаллада яшовчи Барчиной Каримова. – Аксарият аёлларимиз ҳамда коллежларни тамомлаётган қизларимизнинг иш билан таъминланиши кўп ҳолларда очиқ қоларди. Одинахон ўзи кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари сифатида хўжалигига бошқа тармоқларни ҳам жалб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиши мумкин. Одамларни қийнаётган мана шунга ўхшаш масалаларга ечим топишга кўмаклашувчи бундай номзодга албатта, овоз берамиз”.

Номзод сайловчиларнинг фикрларини ҳам қўллаб-қувватлади, уларнинг таклифлари бўйича олдига янги мақсадларни қўйишини билдирди.  

Умида ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши  бўлим мудири

  • Кўрилди
    1075
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+