Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак

13.12.2019, 16:45

Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак

Андижон шаҳридаги 21-Истиқлол сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган Элёрбек Ниязовнинг сайловолди дастурида “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам инсонга хизмат қилиши керак” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш бош мақсадга айланган.

Истиқлолимиз моҳиятини жозибадор тасвирларда, бугунги давр бунёдкорликларини рангин суратларда халққа етказишда “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг алоҳида ўрни бор. Инсонлар онгу шууридаги, руҳиятидаги ижобий ўзгаришларни оммага таъсирчан воситалар орқали кўрсатиш замирида фидойи меҳнат мужассам. Уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Элёрбек Ниязов партиямиз фаолларидан. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатидаги фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ. Номзод иш тажрибасидан келиб чиқиб, ёшлар муаммолари ечимига қаратилган асосли таклифларни илгари сурмоқда.

 Суҳбатларда, очиқ мулоқотларда “Ёшлар ўртасида ишсизликка ўрин йўқ” деган ғояни амалга ошириш бўйича режаларини баён этмоқда. Зеро, аҳоли бандлиги, ишсизлик даражасини қисқартириш, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш – ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим шартларидан саналади. Оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқачилик, хусусий тадбиркорликни тараққий топтириш орқали мазкур масалани ҳал қилиш мумкин.

– Бу борада қандай ишларни бажариш кераклиги бўйича аниқ тасаввурга эгамиз, – дейди Элёрбек Ниязов. – Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан долзарб вазифалар ижросини таъминлашга эришаётганимиз кейинги қадамлар учун туртки бўлмоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни миллий иқтисодиётнинг устувор соҳаларига жалб қилиш зарур. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг энг муҳим йўналишлари бўйича Ўзбекистоннинг амалий ташаббусларини илгари суришда илғор механизмлардан фойдаланиш кутилган натижани бериши шубҳасиз. Жумладан, жаҳоннинг йирик бозорларига чиқиш имкониятини берадиган транспорт-коммуникация йўлакларининг кўп вариантли тизимларини шакллантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш вақти келди. Шу билан бирга,  хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижда савдо ваколатхоналари очилишига, уларнинг вакиллари халқаро тадбир ва кўргазмаларда иштирок этишига, чет элларда мамлакатимиз фуқаролари ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинишига доир қонунчиликни мустаҳкамлаш зарурати туғиляпти.

Партиямиз сайловолди дастурида Ўзбекистонни бизнес юритиш ва инвестиция киритиш учун энг жозибадор мамлакатлар қаторидан ўрин олишини таъминлаш зарурлиги қайд этилган. Бунга эришиш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилмоғимиз шарт. Бирдамлик – синовларни енгувчи омилдир. Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаш виждонан фаолият олиб боришни талаб қилади. Бугун бизга ишонаётган одамлар эртага ноумид бўлиб қолмасликлари керак.

Номзоднинг фикр ва ғоялари сайловчиларга маъқул келяпти. Шу ўринда унинг учрашувларда кўп такрорлайдиган гапларини айнан келтириш жоиз: “O‘zLiDeP – бунёдкорлар партияси! Биз ислоҳотлар йўлидаги ҳар қандай тўсиқни енгиб, зиммамиздаги вазифаларни виждонан адо этишга тайёр кучмиз. Фаровонлигимиз бунёдкорлари – тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини бундан кейин ҳам изчиллик билан ифода этамиз. Бу борада аниқ режа ва мақсадларга эгамиз!”

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    816
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+