Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди

13.12.2019, 17:10

Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Покиза Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди.

Боёвут туманидаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда номзоднинг ишончли вакили сайловчиларни П.Аҳмеджонованинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Дастурда мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим вазифалар ўрин олган. Шунингдек, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратишдек масалалар ўз ифодасини топган.  

Учрашувда депутатликка номзод Покиза Аҳмеджанова сайловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди ва уларни бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

Шу куни П.Аҳмеджанова туманнинг “Дўстлик”, Гулистон туманидаги “Бешбулоқ”, “А.Яссавий” маҳаллалари аҳолиси билан ҳам учрашди. Сайловчиларга ўз сайловолди дастури юзасидан маълумотлар берди.          

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+