O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди
15.12.2019, 17:07

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Актам Хаитов қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди.
Партия етакчиси вилоятга ташрифи чоғида Шаҳрисабз туманидаги Ғелон қишлоғига борди.
Сайловчилар билан бўлиб ўтган суҳбат ва мулоқотлар давомида партия сайловолди дастури ва ўз сайловолди дастури юзасидан қисқача маълумот берди.
“Ҳар қандай эзгу ғоя ва мақсадлар ҳаётда ўз аксини топсагина, одамлар учун наф келтиради. Шу боис сайловолди дастуримизда хусусий мулк ва тадбиркорлик учун кенг шароит ва имкониятлар яратиш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Олдимизда турган асосий вазифа халқимизни рози қилиш, одамларнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир”, - дейди А.Хаитов
Шу куни O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари Шаҳрисабз шаҳри Маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилди.
Учрашувда O‘zLiDeP раҳбари партия сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим вазифалар, асосий йўналишларнинг туб моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
“Номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар мамлакат тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилиши шубҳасиз. Шу боис мен номзоднинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлайман ва барчани бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақираман”, - дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Актам Аҳмедов сўз олиб, ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Унинг фикрича, солиқ юкини камайтириш, индивидуал тадбиркор учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини мақбуллаштириш керак. Зеро, тадбиркорлар солиқ миқдорининг ўзгариб туришидан, умуман, солиққа тортиш жараёнининг мураккаблигидан кўнгли тўлмаяпти.
Учрашувда партия вакиллари иштирокчиларни жорий йилги сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро ташаббуслар дунё эътибори марказида
21.09.2023, 09:45
-
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди
21.09.2023, 09:40
-
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
20.09.2023, 17:45
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси: халқимиз орзу-умидлари рўёбига хизмат қилувчи ҳаётий ҳужжат
13.09.2023, 15:37
Фикрингизни қолдиринг