Аутсорсинг билан харажатларни камайтирамиз

15.12.2019, 17:11

Аутсорсинг билан харажатларни камайтирамиз

Сарлавҳани ўқишингиз билан аутсорсинг нима экан, деган савол туғилиши табиий. Аутсорсинг бирор бир ташкилот ёки тадбиркорлик субъектининг асосий фаолиятидан ташқари ишлар (хизматлар)ни бошқа профессионал ташкилотга шартнома асосида топшириш ва шу оркали қўшимча харажатлардан халос бўлишдир. Юртимизда бу амалиётни қўллашга ҳам улгурдик ва бу кутилган натижани бераётганига амалда гувоҳ ҳам бўляпмиз.     O’zLiDeP эса ана шу амалиётни кенгроқ жорий қилиш тарафдори. Бу амалиётни айниқса, мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида қўлласак, бугунги кунда давлат хусусий шерикчилиги асосида барпо этилаётган мазкур муассасаларни қуришга кетадиган харажатлар анча қисқариши мумкин. Масалан, боғчада асосий фаолият таълим-тарбия, шунинг учун овқат тайёрлашни бошқа профессионал ва бирданига 20-30 боғчани таъминлайдиган тадбиркорлик субъектига берилса, хусусий боғчаларни қуришда ошхона, жиҳозлаш, электр энергияси ва ишчи кучи иқтисод қилинади.

78-сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Ботир Мардаевнинг Термиз туманидаги  16-мактаб биносида «Қуёшли юрт» маҳалласи сайловчилари билан бўлган учрашувида ана шу мавзуга алоҳида тўхтаб ўтилди. Боиси, сайловчилар аутсорсинг ва унинг афзал томонлари ҳақидаги савол билан мурожаат қилганда, номзод  уларга бу ҳақида батафсил тушунча берди. Ва айнан мазкур ҳудудда ҳам ушбу амалиётдан фойдаланилган ҳолда хусусий мактаблар ҳамда мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш таклифини ҳам айтиб ўтди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+