Янги Ўзбекистон: рақобатбардош иқтисодиётга эга кучли давлат ва фаровон жамият

16.12.2019, 16:47

Янги Ўзбекистон: рақобатбардош иқтисодиётга эга кучли давлат ва фаровон жамият

73-Сайхун сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Комилжон Эрназаров 2004 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Сирдарё вилояти молия бошқармасида иқтисодчи вазифасида бошлаган К.Эрназаров вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди.

2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси, 2018 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда. У одамларнинг дарду-ташвишларига шерик бўлиш, айниқса, қишлоқларда мазкур соҳа ривожини таъминлаш борасида ўз таклифларини бериб келмоқда.

Номзод ўз сайловолди дастурида  иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини камайтириш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини соддалаштириш ва унинг аниқ-равшан, тушунарли бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпти. Унинг фикрича, саноат соҳасида таркибий ўзгаришларни давом эттириш, юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар улушини ошириш вақти келди.

Шунингдек, у қулай инвестицион муҳитни шакллантириш орқали иқтисодиётга киритиладиган хусусий инвқестициялар ҳажмининг жадал суръатлар билан ўсишини таъминлашни лозим, деб ҳисоблайди.

2020  йилда Сирдарё вилоятида ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 170 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 5 та қўшма корхона ишга туширилиб, уларнинг сони 153 тага етказилади. Мавжуд 3 та кичик саноат корхоналарида 9 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 13 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Инвестиция дастурига мувофиқ, 241 миллиард сўмлик жами 53 та ижтимоий соҳа ( 11 та мактаб, 19 та мактабгача таълим муассасалари, 13 та тиббиёт муассасалари, 2 та олий таълим, 2 та спорт ҳамда 6 та бошқа ижтимоий соҳа объектлар) объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади. 27 та аҳоли пукнтларида 58,2 километр ичимлик ва 8,8 километр оқава сув тармоқлари тортилади, 5 километр автомобиль йўллар таъмирланади.

Номзод тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги маъмурий тартиб таомилларнинг очиқлигини таъминлаш, яширин иқтисодиёт ва пул маблағларининг банкдан ташқарида айланишига барҳам беришга қаратилган солиқ-бюджет сиёсатини амалга ошириш ижобий натижа беради, деб билади. Шундан келиб чиқиб, 2020 йилнинг биринчи чорагида 385 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод К.Эрназаров айни пайтда сайловчилар билан учрашувларда ўртага ташланаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Шу боис, барча сирдарёликларни жорий йилги сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди К.Эрназаровга овоз беришга чақирамиз.

Дилором ЭСОНОВА,

                                         O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+