Қоракўллик сайловчилар O'zLiDePдан депутатликка номзод Ж.Болтаевга ишонч билдирди

16.12.2019, 16:54

Қоракўллик сайловчилар O'zLiDePдан депутатликка номзод Ж.Болтаевга ишонч билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Жасурбек Болтаев Қоракўл туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги “Чекирчи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда депутатликка номзод Ж.Болтаев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Дастурда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш борасида 2030 йилгача бўлган концепцияни амалга ошириш, кўп тармоқли фермерлар, агрокластерлар, томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фаол қўллаб-қувватланадиган давлатлар сирасига киради. Буни кейинги йилларда аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва уни бозор талабларига мослаштириш ишларига катта эътибор қаратилаётганидан ҳам билиш қийин эмас. Бизнинг сайловолди дастуримизда ҳам қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг экспорт салоҳиятини оширишдек муҳим  йўналишлар ўз ифодасини топган”, – дейди депутатликка номзод Ж.Болтаев.

Учрашувда қоракўллик сайловчилар O'zLiDePдан депутатликка кўрсатилган номзодга ишонч билдирди ва барчани  бўлажак сайловларга фаол иштирок этишга чақирди.

  O'zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1010
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+