“Актам Хаитов илгари сураётган ғоялар бизга маъқул бўлди”

19.12.2019, 18:59

“Актам Хаитов илгари сураётган  ғоялар бизга маъқул бўлди”

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитов Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудудларида жойлашган “Тошбулоқ”, “Оммағон” ва “Хитой” қишлоқларида яшовчи сайловчилар билан учрашди.

Партия етакчиси ташрифи чоғида маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, одамларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишди, ўзининг сайловолди дастури юзасидан маълумотлар берди.  

Номзод дастурида кўп тармоқли фермерлар, агрокластерлар, томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш, сув тежовчи ва бошқа илғор технологияларни қўллаш, айниқса, тўртинчи саноат инқилоби арафасида “ақлли” технологиялар, рақамли иқтисодиётни жорий этиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.   

“Қиш бизнинг қишлоққа эрта келади, – дейди Хитой қишлоғида яшовчи Ойбек Искандаров. –Шу сабабданми бирорта ҳам номзод шу пайтга қадар биз билан учрашмаган. Бугун биринчи бор депутатликка номзодни кўриб турибмиз. O‘zLiDePнинг аҳолини тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, экотуризмни ривожлантириш борасидаги ғоялари бизга маъқул келди. Шу боис бўлажак сайловларда муносиб номзодлар учун овоз беришга аҳд қилдик”.

Мулоқотлар давомида фуқаролар номзод дастурида илгари сурилган устувор вазифалар ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланишини айтиб, ундаги ғоялар сайловчиларга маъқул бўлганлигини таъкидлашди.  

“Барчамиз O‘zLiDeP раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитовнинг сайловолди дастури билан танишдик, – дейди Оммағон қишлоғида яшовчи С.Орзиқулов. – Дастурда илгари сурилган ғоялар ҳаётийлиги, халқ қалбига яқинлиги ва долзарблиги билан менга манзур бўлди. Айниқса, номзоднинг бандлик ва фаровонликни ошириш учун томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш, доривор гиёҳлар етиштиришни кўпайтириш, экотуризмни ривожлантириш борасидаги ғоялари бизга маъқул келди”.

Учрашувлар давомида сўзга чиққан сайловчилар депутатликка номзод дастурида илгари сурилаётган ғоя ва таклифларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1156
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+